Кириш Регистрация

Каземиро: «Месси ҳамон энг яхши футболчи»

Баҳо:
+2 | -

«Интер Майами» ярим ҳимоячиси Каземиро жамоадоши Лионель Месси ҳақида фикр билдирди. Аргентиналик футболчининг хет-триги жамоага «Монреаль»ни 7:1 ҳисобида йирик мағлуб этишда ёрдам берди.

Месси ушбу учрашувда тўртта гол муаллифига айланиши ҳам мумкин эди, бироқ унинг дастлабки голларидан бири якунда рақиб футболчисининг автоголи сифатида қайд этилди.

«Мессининг жамоада бўлиши нимани англатиши мана шу. Биз бундай лаҳзалардан завқ олишимиз керак, чунки у тарих яратишда давом этмоқда. Бугун кўрганларимиздан фақат баҳра олиш керак. Лео ҳамон энг яхши футболчи ва буни бутун дунёга исботлашда давом этяпти. У билан биз анча кучлимиз», — дея Каземиронинг сўзларини келтиради Inter Miami News Hub.

Лионель Месси 17 та гол билан МЛС тўпурарлари пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 07:54, 30.08.2026.
Ўқилди: 1160 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик