Кириш Регистрация

Месси 6 йилдан сўнг яна бир ўйинда 4 та гол урди

Баҳо:
+ | -

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси МЛС доирасида «Монреаль»га қарши 7:1 ҳисобида якунланган учрашувда покер қайд этди ва яна бир голли узатмани амалга оширди.

39 ёшли аргентиналик футболчи фаолияти давомида саккизинчи марта бир ўйинда камида 4 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу унинг «Интер Майами» сафидаги илк покери бўлди.

Месси бунга қадар сўнгги марта 2020 йилнинг 22 февралида бир учрашувда 4 та гол урган эди. Ўшанда у «Барселона» сафида Ла Лига баҳсида «Эйбар» дарвозасини тўрт бор ишғол қилган, каталонияликлар эса 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Киритилди: 08:00, 30.08.2026.
Ўқилди: 1060 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик