Кириш Регистрация

Арда Туран: «Шахтёр» Чемпионлар лигасига ҳали тўлиқ тайёр эмас»

Баҳо:
+ | -

«Шахтёр» бош мураббийи Арда Туран жамоанинг Чемпионлар лигасида иштирок этишга тайёргарлик даражасини баҳолади.

«Чемпионлар лигаси ҳақида гапирадиган бўлсам, афсуски, ҳозирча тўлиқ тайёр эмасмиз. Ростини айтишим керак — албатта, бу ҳолат мени қониқтирмайди. Футболда баъзан шундай бўлади: маълум бир тайёргарлик даражасига чиқасиз, кейин эса ўсиш бир муддат тўхтаб қолади. Биз учун энг муҳими — бу босқичдан имкон қадар тезроқ ўтиб, яна ривожланиш ва натижаларни яхшилаш сари ҳаракат қилиш.

Олдинда бизни кўплаб сафарлар ва чегараларни кесиб ўтиш кутмоқда. Менимча, футболда, айниқса Чемпионлар лигасидек юқори савиядаги мусобақада энг катта устунликлардан бири — ўз уй майдонингда ўйнаш имконияти.

Афсуски, барчага маълум сабаблар туфайли ҳозир биз ўз уйимиздан маҳруммиз. Шу нуқтаи назардан қараганда, Чемпионлар лигасидаги йўлимиз энг қийини бўлади, деб ўйлайман. Чунки турнирда иштирок этаётган қолган 35 жамоадан фарқли равишда, фақат биз рақибларни ҳақиқий уй стадионимизда қабул қила олмаймиз», — дея Тураннинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Чемпионлар лигасининг асосий босқичи 8 сентябрь куни старт олади.

Киритилди: 08:30, 30.08.2026.
Ўқилди: 681 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик