Кириш Регистрация

Кэррик Мэйсон Маунтнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик ярим ҳимоячи Мэйсон Маунтнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди.

27 ёшли футболчи август ойи бошида «ПСЖ»га қарши ўртоқлик учрашувида олган навбатдаги жароҳати сабаб мавсум бошини ўтказиб юбормоқда.

«Мэйсон жамоага катта фойда келтира олишига шубҳа йўқ. У юқори савияли футболчи ва мавсумолди тайёргарлик жараёнида ўзини жуда яхши кўрсатди. Жароҳат олганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ, шунинг учун у тезда яхши формага кириб олиши керак.

Маунт билан ишлаш осон. У ажойиб характерга ва тўғри муносабатга эга. Бу кичик жароҳат уни хафа қилди, аммо жорий мавсумда ўзини кўрсатишига тўсқинлик қилмайди», — дея Каррикнинг сўзларини келтиради CentreDevils.

Бугун соат 20:30 да Англия Премьер-лигаси доирасида «Манчестер Юнайтед» ва «Ипсвич» ўртасидаги учрашув бошланади.

Киритилди: 08:41, 30.08.2026.
Ўқилди: 847 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик