Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Вирц ўз устида ишламаса, уни сотиб юборишлари мумкин

Баҳо:
+ | -

«Челси»нинг собиқ ҳимоячиси Роберт Хут «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Флориан Вирцнинг жамоадаги келажаги ҳақида фикр билдирди. У немис футболчиси қишки трансферлар ойнасида клубни тарк этиши мумкинлигини тахмин қилди. 

"Вазият қандай ўзгариши мумкинлигини тасаввур қилиш мен учун жуда қийин. Албатта, у яхши футболчи, аммо жисмоний тайёргарлиги билан боғлиқ муаммолари бор. Унинг майдондаги хатти-ҳаракатлари ҳам унчалик яхши таассурот қолдирмаяпти.

Агар у ўз ўйинини яхшиламаса, эҳтимол, Рождество байрамига келиб, «Ливерпуль» уни сотиш имкониятларини излай бошлайди.

Чунки у клуб учун қимматга тушган муаммога айланиб қолди", — деди Хут «In The Mixer» подкастида. 

Вирц 2025 йил ёзида «Байер»дан «Ливерпуль»га ўтган ва трансфер қиймати бонуслар билан бирга 136 миллион еврога етган эди.

Киритилди: 09:43, 30.08.2026.
Ўқилди: 1042 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик