Кириш Регистрация

"Ливерпуль" Гакпога ўринбосар топди — музокаралар бошланди

Баҳо:
+ | -

Коди Гакпонинг "Манчестер Сити"га кутилаётган трансфери фонида "Ливерпуль" унинг ўрнини босиши мумкин бўлган футболчини танлади.

Аввалроқ "Манчестер Сити" нидерландиялик футболчи билан шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида хабар берилган эди.

Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, "Ливерпуль" Франциянинг "Лилль" клуби ҳужумчиси Матиас Фернандес-Пардо билан музокараларни бошлаган. 21 ёшли футболчи клубдан кетиш истаги сабаб аввалроқ жамоа машғулотларидан четлатилган эди.

Шу билан бирга, бельгиялик ҳужумчига "Ньюкасл" ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фернандес-Пардо янги мавсумда ҳали майдонга тушмади. Ўтган мавсумда эса у 41 та учрашувда 8 та гол уриб, 7 та голли узатмани амалга оширган.

Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 10:18, 30.08.2026.
Ўқилди: 1346 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик