Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Алварес «Атлетико» машғулотида кўринди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Хулиан Алварес Мадриднинг «Атлетико» клуби умумий гуруҳдаги машғулотларига қайтди. Бу ҳақда Испаниянинг Diario AS газетаси хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик форвард ўзини ёмон ҳис қилаётганини билдириб, бир неча кунлик машғулотларни ўтказиб юборган эди. Бироқ Алварес «Барселона»га трансферни амалга ошириш мақсадида бойкот эълон қилгани тахмин қилинган. Шунга қарамай, «Атлетико» раҳбарияти уни жамоадан қўйиб юбормади.

Манба «матрасчилар» машғулотидан Алварес иштирокини кўриш мумкин бўлган қисқа видеолавҳани ҳам эълон қилди.

Алварес Ла Лиганинг учинчи турида «Севилья»га қарши (3:1) учрашувни ўтказиб юборди. Янги мавсумда у ҳозирча фақат бир ўйинда майдонга тушиб, гол ёки голли узатма қайд этмаган.

Киритилди: 15:29, 30.08.2026.
Ўқилди: 1089 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик