«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик янги дарвозабон Доминик Ливаковичнинг жамоадаги ролига изоҳ берди.
Хорватиялик голкипер сўнгги машғулотларда асосий жамоа билан ишламоқда. Фликдан Ливакович Войцех Шесни билан рақобатлашиб, иккинчи рақамли дарвозабон бўлиши мумкинми, деб сўралди.
«Биз Шеснидан мамнунмиз. У жамоадаги вазиятни жуда яхши билади. Шу билан бирга, таркибимизда тажрибали дарвозабон борлигидан ҳам хурсандмиз», — деди Флик.
Мураббий Ливаковичнинг трансфери клубнинг узоқ муддатли режалари билан боғлиқ эканини ҳам таъкидлади.
«У билан шартнома имзолаш келажакка қаратилган режаларимизнинг бир қисми. Бу кейинги босқич учун қарашларимиздан бири», — деди германиялик мутахассис.
«Барселона» 31 ёшли Ливаковични «Фенербахче»дан харид қилди. Хорватиялик дарвозабон билан 2030 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзоланган.













