Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал
01/09 00:30 Барселона - Райо Вальекано

"Ювентус" "МЮ"га расмий таклиф юборди

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" Жошуа Зиркзеени ўз сафига қўшиб олиш учун "Манчестер Юнайтед" билан музокара бошлади.

Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, туринликлар 25 ёшли нидерландиялик ҳужумчини 2,5 миллион евро эвазига ижарага олиш ва кейинчалик 30 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқини ўз ичига олган расмий таклифни тақдим этган.

"Манчестер Юнайтед" эса ижара тўловини ҳам қўшиб ҳисоблаганда Зиркзее учун камида 35 миллион евро олишни мақсад қилган.

Форвардга "Фиорентина" ҳам худди шунга яқин шартлар билан қизиқиш билдирган, аммо футболчи "бинафшаранглилар" таклифини қабул қилмаган.

"Ювентус" Зиркзеени Жонатан Дэвиднинг эҳтимолий ўринбосари сифатида кўрмоқда. Канадалик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш устида мадриднинг "Атлетико" клуби иш олиб бормоқда.

Киритилди: 09:56, 31.08.2026.
Ўқилди: 1007 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик