Кириш Регистрация
30/08 00:30 Севилья 1-3 Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна 2-0 Жайхун
30/08 18:00 Челси 4-3 Брайтон
30/08 18:00 Лидс 1-1 Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд 1-0 Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид 4-0 Малага
30/08 20:30 Ман. Юнайтед 5-2 Ипсвич
30/08 21:30 Наполи 1-2 Комо
30/08 22:30 Депортиво 3-1 Валенсия
30/08 23:45 Кальяри 0-1 Интер
30/08 23:45 Лацио 1-0 Женоа
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал
01/09 00:30 Барселона - Райо Вальекано

«Фенербахче» «Арсенал»нинг 35 млн евролик истеъдодини нишонга олди

Баҳо:
+ | -

«Фенербахче» «Арсенал»нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Итан Нванерини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Fanatik журналисти Самет Чайир маълумотига кўра, Истанбул клуби лондонликлар билан футболчи трансфери юзасидан музокара олиб бормоқда.

Дастлаб «Фенербахче» «Арсенал» таркибидаги 23 ёшгача бўлган хорижлик футболчилардан бирининг ҳолати ҳақида маълумот сўраган. Кейинчалик Чайир гап айнан Нванери ҳақида кетаётганини маълум қилди. Ҳозирча эҳтимолий битимнинг молиявий шартлари ёки ижара асосида амалга оширилиши борасида аниқ маълумот берилмаган.

Нванерининг келажаги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида муҳокама қилинаётган масалалардан бири. Микель Артета ҳам яқинда «Арсенал» таркиби ҳаддан ташқари кенгайгани айрим футболчиларнинг келажагига таъсир қилаётганини тан олган. Reuters Нванерини жамоани тарк этиши мумкин бўлган футболчилар қаторида келтирган.

Нванери ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Марсель»да ижарада ўтказди. Transfermarkt маълумотига кўра, у мавсум давомида барча мусобақаларда 23 та ўйинда 3 та гол ва 1 та ассист қайд этган. Футболчининг бозор қиймати 35 млн еврога баҳоланмоқда, «Арсенал» билан шартномаси эса 2030 йилгача амал қилади.

Нванери 15 ёшу 181 кунлигида АПЛда дебют қилиб, мусобақа тарихида майдонга тушган энг ёш футболчига айланган.

Киритилди: 18:24, 31.08.2026.
Ўқилди: 479 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик