Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Паредес Мессининг терма жамоадан кетишига таъсирли муносабат билдирди

Баҳо:
+1 | -

«Бока Хуниорс» ярим ҳимоячиси Леандро Паредес Лионель Мессининг Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлашига муносабат билдирди.

39 ёшли ҳужумчи 31 август, душанба куни миллий жамоадаги фаолиятини тугатганини эълон қилди.

«Мен бу хабарга аллақачон тайёрман, деб ўйлагандим, аммо, албатта, ундай эмас экан.

Аргентиналик сифатида, терма жамоа мухлиси сифатида, жамоадош ва дўст сифатида мен учун қилган барча ишларинг учун раҳмат.

Сен ҳақингда, сенинг меросинг, футболчи сифатидаги буюклигинг ва, энг аввало, инсон сифатидаги фазилатларинг ҳақида гап кетганда сўзларнинг ўзи етарли эмас.

Миллий жамоамизнинг, сенинг миллий жамоангнинг ушбу ажойиб давридаги энг яхши лаҳзаларни сен билан бирга ўтказиш бахтига муяссар бўлдим.

Сени яхши кўраман, пакана. Бахтли бўл. Мамлакатимиз биз учун қилган барча ишларинг учун сендан доимо миннатдор бўлади», — деди Паредес.

Унинг сўзларини The Touchline келтирди.

Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида 207 та учрашувда майдонга тушиб, 125 та гол урди ва 68 та голли узатмани амалга оширди.

У миллий жамоадаги дебютини 2005 йилда ўтказган эди.

Киритилди: 08:20, 01.09.2026.
Ўқилди: 745 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик