Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Артета Альварес трансферига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альваресни эҳтимолий трансфер қилиш ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

«Канонирлар» «Атлетико» футболчини «Барселона»га сотишдан бош тортганидан кейин аргентиналик ҳужумчи учун асосий даъвогарлардан бири сифатида тилга олинмоқда.

Душанба куни «Арсенал» Англия Премьер-лигасида сафарда «Астон Вилла»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан кейин журналистлар Артетадан трансфер ойнасининг сўнгги кунида Альвареснинг имзоланишини кутаётган-кутаётмаганини сўрашди.

«Альварес? Билмайман. Бу қарорни клуб раҳбарияти қабул қилади», — деди Артета.

Мураббийнинг сўзларини The Touchline келтирди.

Transfermarkt портали 26 ёшли Хулиан Альвареснинг бозор қийматини 120 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:44, 01.09.2026.
Ўқилди: 1197 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик