Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Месси бутун футболни оммалаштиришга катта таъсир қилган!

Баҳо:
+2 | -

Россиялик таниқли собиқ ҳоккейчи Александр Харламов ўз отаси Валерий Харламов ва Лионель Мессининг ўз спорт турларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳақида фикр билдирди.

— Лионель Месси футбол тарихидаги энг яхши футболчи деб аталади. Уни бир спорт ривожига таъсир кўрсатиш нуқтаи назаридан отангиз билан таққослаш мумкинми?

"Сиз жуда мураккаб савол бердингиз. Тайёргарликсиз бу саволга қандай жавоб беришни билмайман.

Агар отамнинг фаолияти даврини оладиган бўлсак, Совет Иттифоқининг ҳар бир клубида жуда кўплаб буюк хоккейчилар бор эди. Гап фақат ЦСКА ҳақида эмас, «Спартак», «Крилья Советов», «Динамо», шунингдек, пойтахтда ўйнамаган бошқа жамоалар ҳақида ҳам кетмоқда.

Албатта, Харламов, Третьяк, Мальцев, Якушев, Михайлов, Петров, Лутченко ва Васильев каби хоккейчилар улар орасидан алоҳида ажралиб турар, клублари ва терма жамоасининг етакчилари эди. Аммо, менимча, хоккейнинг шаклланиш тарихи замонавий футболникидан фарқ қилган. Бунга Совет Иттифоқи терма жамоаси сабаб бўлган. Кўп йиллар давомида бу машинани ҳеч ким тўхтата олмади.

Месси эса замонавий футболда ўйнади. Албатта, аргентиналик футболчи, Криштиану Роналду ва Килиан Мбаппе ҳозир футболга катта таъсир кўрсатмоқда. Бироқ, менимча, у кўпроқ жаҳон футболи оммалашувига таъсир қилди.

Ҳар қандай спорт туридаги буюк инсонлар ўша спортни оммалаштириш ва ривожлантириш борасида бугунги, ҳатто келажак авлодларга ҳам таъсир кўрсатади", — деди ЦСКА ва СКАнинг собиқ ҳужумчиси.

Киритилди: 09:27, 01.09.2026.
Ўқилди: 798 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик