Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани дарвозабонлар позициясидаги эҳтимолий ротация ҳақида фикр билдирди.
«Жамоада Кубок ёки Чемпионлар лигаси учун алоҳида дарвозабон бўлиши ғояси менга ёқмайди. Биз тақвимга қараймиз ва Нойерга қачон дам бериш, Урбигга эса қачон имконият тақдим этиш мумкинлигини ҳал қиламиз», — деди Компани матбуот анжуманида.
Янги мавсумда 40 ёшли Мануэль Нойер барча мусобақалар доирасида иккита учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан икки тўп ўтказиб юборди. 23 ёшли Йонас Урбиг эса ҳозирча майдонга тушгани йўқ.
2 сентябрь куни «Бавария» Германия Кубогининг 1/32 финал босқичида сафарда «Оснабрюк» билан баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.













