«Лечче»нинг марказий ҳимоячиси Тьягу Габриэл фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TransferFeed хабар берди.
Манбага кўра, португалиялик футболчи хизматларига «Милан» ва «Фулхэм» қизиқиш билдирмоқда. «Лечче» ўз футболчиси учун камида 25 миллион евро сўрамоқда. Аввалроқ клуб «Милан»нинг 20 миллион евро миқдоридаги таклифини рад этган.
Манба маълумотига кўра, бугун томонлар ўртасида янги музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.
Жорий мавсумда Габриэл барча турнирларда 3 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урди. Ҳимоячининг «Лечче» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўртасигача мўлжалланган.













