Кириш Регистрация

«Сандерленд» Малика Фофанани «Лион»дан 30 миллион евро ва бонуслар эвазига сотиб олади

Баҳо:
+ | -

Малик Фофана «Сандерленд»га ўтади.

Англия клуби 21 ёшли вингер трансфери бўйича «Лион» билан 30 миллион евро ва бонуслар эвазига келишувга эришди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди. Футболчи аллақачон тиббий кўрикдан ўтиш учун йўл олган.

Аввалроқ бельгиялик футболчига «Арсенал» ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди. Бироқ Лондон клуби унинг трансфери учун 35–40 миллион евро тўлашга тайёр эмасди.

Фофана ўтган мавсумда Лига 1 доирасида 12 та ўйинда 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Жорий мавсумда эса 2 та учрашувда 1 та гол урган.

Киритилди: 15:12, 01.09.2026.
Ўқилди: 694 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик