Кириш Регистрация

Маццокки «Наполи» билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Паскуале Маццокки икки ярим йилдан сўнг «Наполи»ни тарк этиб, «Венеция» сафига ўтмоқда.

Қизиғи, Маццокки «Наполи» сафидаги илк ўйинида майдонга тушганидан атиги тўрт дақиқа ўтиб қизил карточка олган эди.

Футболчи Неаполь клуби билан хайрлашар экан, таъсирли фикрларини билдириб ўтди.

«Бу футболкани илк бор кийган кунимдан бошлаб ҳаммаси бошқача якунланишини орзу қилардим. Аммо ҳаёт ҳар доим ҳам сени ўзинг истаган манзилга олиб бормайди. Буни қабул қилиш ва ҳар қандай вазиятга тайёр туриш керак. Мен бу ерга келишимдан олдин ҳам неаполитанлик эдим. Бу футболкани кийган пайтимда ҳам шундай бўлиб қолдим ва умрим охиригача неаполитанлик бўлиб қоламан», — деб ёзди Маццокки.

Унинг сўзларини derbyderbyderby.it нашри келтирди.

Маццокки «Наполи» сафида жами 54 та ўйин ўтказган.

Киритилди: 07:30, 02.09.2026.
Ўқилди: 682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик