Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво

Ямал Ла Лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди

Баҳо:
+ | -

“Барселона” ҳужумчиси Ламин Ямал Испания футболчилари ассоциацияси томонидан Ла Лиганинг 2025/26-йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу Ямалнинг кетма-кет иккинчи мавсум ушбу совринни қўлга киритиши бўлди. 19 ёшли футболчи мукофотни Мадридда бўлиб ўтган маросимда қабул қилиб олди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг Ямал микст-зонада журналистлар билан суҳбатлашди. У совринни қўлга киритгани ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашиб, “Барселона”га оид бир қатор мавзуларга тўхталди, шунингдек, ҳозирги спорт формаси ва жамоа билан эришмоқчи бўлган мақсадлари ҳақида гапирди.

“Биз ҳамма совринларни қўлга киритишни хоҳлаймиз. Биз учун энг муҳими ҳам шу”, дейди “Барселона” ҳужумчиси.

Ёзги трансфер ойнаси ёпилишидан олдин “Атлетико” ҳужумчиси Хулиан Алварес “Барселона”га мос тушиши мумкинми, деган саволга Ямал қуйидагича жавоб берди.

“Ҳозир бизда ҳаммаси яхши, буни кўриб турибсиз. Етарлича гол уряпмиз. У ажойиб футболчи экани аниқ, аммо мен таркибимиздан жуда мамнунман”.

Шунингдек, Ямал “Барселона”нинг ҳужум учлиги “Реал Мадрид”никидан кучлими, деган саволга аниқ жавоб бермади.

“Бу рақобат масаласи эмас. Аммо биз ҳамма совринларни қўлга киритишни хоҳлаймиз”, деди испаниялик иқтидор.

Ғолиб профессионал футболчиларнинг овоз бериши орқали аниқланди. Улар Ямални ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этишди. Мазкур мукофотнинг аҳамияти шундаки, у профессионал даражада тўп сураётган футболчиларнинг ўз ҳамкасбига берган баҳоси ҳисобланади.

Маълумот учун, Ямал Испания терма жамоаси билан 2026-йилги мундиалда зафар қучди. “Қизил фурия” чемпионлик йўлида Португалия, Бельгия, Франция ва Аргентина каби топ-жамоаларни мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:13, 02.09.2026.
Ўқилди: 1140 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик