Кириш Регистрация

Канчельскис: «Хвича — номзод, аммо имконияти кам»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис интервьюсида Мишель Платинининг «Олтин тўп»ни «ПСЖ» вингери Хвича Кварацхелия олиши кераклиги ҳақидаги фикрига муносабат билдирди.

— Бу унинг фикри, ҳар бир инсоннинг ўз фикри бор. Платини билан баҳслашиш аҳмоқлик, бунинг нима кераги бор? Ҳар ким ўз фикрини билдириши мумкин. Платини эса шахс, француз. Ўз вақтида бизда ҳам «Олтин тўп»га номзодлар бўлган — масалан, Аршавин.

Аммо жаҳон чемпионатида ўйнамаётган бўлсангиз, қийин. Агар терма жамоа ўйнамаса, гуруҳдан чиқа олмаса, «Олтин тўп»ни қўлга киритиш қийин. Шунинг учун Хвича номзодлардан бири, деб ўйлайман, аммо ростини айтсам, у бу совринни олади, деб ўйламайман.

Агар Грузия терма жамоаси Европа чемпионати ёки жаҳон чемпионати ярим финалигача етиб борганида, у 100 фоиз «Олтин тўп»ни олар эди. Аммо ҳар кимнинг ўз фикри бор, Платинининг фикри билан баҳслашмайман.

— Барибир ким фаворит?

— «Олтин тўп»ни ким олишини билмайман, ҳатто айтишга ҳам журъат қилмайман. Аммо бошқа футболчиларнинг имконияти Хвичага қараганда юқорироқ. У ажойиб футболчи, «Манчестер Юнайтед»да Жорж Бест ўйнаган даврни эслатади. Ўша пайтда Шимолий Ирландия жаҳон чемпионатларида ўйнамаган, аммо клубида у энг яхши эди ва уни бутун дунё биларди. Хвича билан ҳам худди шундай вазият, деса бўлади, деди Андрей.

Киритилди: 17:53, 02.09.2026.
Ўқилди: 543 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик