Кириш Регистрация

Бэйли «Олимпиакос»га ўтиш арафасида

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» вингери Леон Бэйли «Олимпиакос»га ўтиш арафасида. Греция клуби 29 ёшли футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, гап футболчини тўлиқ трансфер қилиш ҳақида кетмоқда.

«Астон Вилла» битимни якунлашга рухсат берган, Бэйли эса «Олимпиакос» билан 2029 йил ёзигача шартнома тузишга келишган.

Ямайкалик вингер аллақачон Афинага йўл олган ва у ерда тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг трансфер расмийлаштирилиши мумкин.

Бэйли 2021 йил ёзидан буён «Астон Вилла» сафида ўйнаб келмоқда. У Англия клубига Леверкузеннинг «Байер» жамоасидан кўчиб ўтган эди.

Киритилди: 19:11, 02.09.2026.
Ўқилди: 545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик