Кириш Регистрация

Бухоро вилояти ҳокими «Бухоро» жамоаси футболчилари билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов «Бухоро» жамоаси футболчилари билан учрашди.

Самимий ва очиқ руҳда ўтган учрашув давомида вилоят раҳбари жамоанинг мавсум давомида намойиш этаётган мазмунли ўйини ва ижобий натижаларидан мамнун эканини таъкидлади.

Шунингдек, вилоят раҳбари жамоа эришаётган натижаларда Александр Хомяков бошчилигидаги мураббийлар штаби алоҳида меҳнати ва фидойилиги борлигини қайд этди. Мураббийлар штабининг тўғри ёндашуви, жамоавий руҳ ва футболчиларнинг меҳнати бугунги ижобий натижаларнинг муҳим омилларидан бири экани таъкидланди.

Ботир Зарипов жамоага шу суръатни сақлаб, мавсумнинг қолган қисмида ҳам юқори натижалар қайд этишини тилади.

Футболчилар эса ўз навбатида ҳар бир учрашувда майдонга фақат ғалаба учун чиқишларини, «Бухоро» шарафини муносиб ҳимоя қилишларини ва мавсумни юқори ўринларда якунлаш учун бор кучларини сафарбар этишларини билдиришди.

Ботир Комилович учрашув якунида жамоанинг 5 сентябрь куни бўлиб ўтадиган муҳим учрашувига омад ва ғалаба ёр бўлишини тилади.

Манба: @bukharapfc
Киритилди: 22:28, 02.09.2026.
Ўқилди: 354 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик