"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жек Мурхаус Шотландия Премьер-лигасида иштирок этувчи "Данди" клубига бир мавсумга ижарага ўтди.
20 ёшли футболчи узоқ муддатли жароҳатдан кейин сафга қайтиб, 2024/25 йилги мавсумда "Манчестер Юнайтед"нинг U-21 жамоасида ўзини кўрсата олди. У асосий жамоа билан ҳам машғулотларда қатнашган ва бир неча бор ўйин қайдномасига киритилган.
Мурхаус ўтган мавсумни Лига 1 вакили "Лейтон Ориент"да ижара асосида ўтказди. У барча мусобақаларда 24 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.
Кейинчалик футболчи "Манчестер Юнайтед"га қайтиб, мавсумни Адам Лоуренс бошчилигидаги U-21 жамоасида якунлади.
Ирландия Республикаси ёшлар терма жамоаси футболчиси энди "Данди" бош мураббийи Стивен Прессли қўл остида Шотландиянинг юқори дивизионида тажриба тўплайди.
"Бу ерда эканимдан хурсандман. "Данди" яхши клуб, шароитлар ҳам ёқди. Жамоа мавсумни яхши бошлади, шунинг учун бу ерга келганимдан мамнунман.
Иложи борича кўпроқ футбол ўйнашни хоҳлайман. Бу тажрибадан завқ олишимга ишонаман. Шотландиядаги давримдан максимал фойда олишни истайман", — деди Мурхаус.













