Кириш Регистрация

Модрич: «2019 йилдан бери мени қариди дейишади»

Баҳо:
+ | -

«Милан» ярим ҳимоячиси Лука Модрич унинг ёши ҳақидаги гап-сўзлар безовта қилмаслигини айтди. Хорватиялик футболчи 9 сентябрь куни 41 ёшни қаршилайди.

«Менинг ёшим ҳақида 2019 йилдан бери гапиришади. Ўшанда 33-34 ёшда эканимни, энди юқори даражада ўйнай олмаслигимни айтишганди. Ваҳоланки, айнан ўша пайтларда фаолиятимдаги энг яхши футболимни намойиш этаётгандим.

Шундан кейин яна икки марта Чемпионлар лигасини ютдим, 2022 йилги жаҳон чемпионатида Хорватия терма жамоаси билан учинчи ўринни эгалладим, Миллатлар лигаси финалигача етиб бордим ва яна бошқа совринларни қўлга киритдим.

Муҳими — майдонда нима қилаётганингиз. 18, 30, 40 ёки 50 ёшда бўлишингизнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Ёш — шунчаки рақам, аммо одамлар уни гўё қандайдир васвасага айлантириб юборишади», — дея Модричнинг сўзларини келтиради AS нашри.

Киритилди: 07:16, 03.09.2026.
Ўқилди: 391 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик