«Ланс» узоқ муддатга сафдан чиққан Майк Навроцкининг ўрнини тўлдириш мақсадида «Бавария»нинг собиқ ҳимоячиси Рафаэл Геррейруни таркибга қўшиш бўйича музокараларни қайта бошлади. Бу ҳақда 433Foot хабар берди.
Манбага кўра, француз клубининг спорт директори Жан-Луи Леки 3 сентябрь, пайшанба куни аввал Францияда «Лорьян» ва «Кан» клубларида тўп тепган 32 ёшли португалиялик футболчининг вакиллари билан боғланган.
Геррейру 2023 йилдан буён «Бавария» сафида ўйнаган. У Мюнхен клуби таркибида барча мусобақаларда 95 та учрашув ўтказиб, 14 та гол урган ва 8 та голли узатмани амалга оширган.













