Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Кэррик Бруну Фернандешни мақтади: "У ҳар куни намуна кўрсатади"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик ёзги трансферлардан кейин жамоа таркиби кучайганига ишонч билдирди. У клубнинг 118 миллион фунтлик соф харажатларини ҳам ҳимоя қилди.

"Менимча, биз жамоага жуда яхши футболчиларни олиб келдик ва таркибни турли жиҳатдан кучайтирдик — ҳам индивидуал, ҳам жамоавий нуқтаи назардан. Трансфер ойнасига кирганда, уни бошлаган пайтингиздагидан кучлироқ ҳолда чиқишни истайсиз. Мен биз бунга эришганимизга ишонаман", — деди Кэррик ўз жамғармаси ташкил этган хайрия гольф тадбирида.

"Юнайтед" ёзда асосий эътиборни ярим ҳимоя чизиғини янгилашга қаратди. Жамоа Андрей Сантос, Юри Тилеманс ва Карлос Балебани ўз сафига қўшди. Дарвозабон Карл Дарлоу эса эркин агент сифатида келди.

Манчестерликлар мавсумнинг биринчи турида АПЛга янги чиққан "Халл Сити"га мағлуб бўлди, кейин эса ўз майдонида "Ипсвич"ни 5:2 ҳисобида енгди.

Кэррик жамоанинг қийин вазиятларга муносабатини ҳам алоҳида таъкидлади:

"Мен қайтиб келганимдан ва жамоани йиғганимиздан бери бир неча ўйинда мағлуб бўлдик, баъзи омадсизликлар ҳам бўлди. Аммо футболчиларнинг бундай вазиятларга қандай жавоб қайтаргани бизга катта ишонч бермоқда. Энг кўп хурсанд қилган нарса — уларнинг менталитети".

"Ипсвич"га қарши ўйинда асосий эътибор Бруну Фернандешга қаратилди. У хет-трик қайд этди ва Бриан Мбёмо голига ассист берди. Гари Невилл уни Алекс Фергюсон кетганидан кейинги "Юнайтед"нинг энг яхши трансфери деб атади.

"У биз учун қанчалик муҳим эканини ва жамоага қандай таъсир ўтказишини ҳамма кўриб турибди. У буни узоқ вақтдан бери намойиш қилиб келяпти. Бруну ҳар куни намуна кўрсатади, машғулотларда яхши ишлайди, муносабати жуда тўғри ва ғалаба қозонишга жуда чанқоқ", — деди Кэррик.

Мураббийнинг фикрича, мавсум давомида жамоа сардоридан яна кўплаб ёрқин ўйинлар кутиш мумкин.

Киритилди: 15:25, 04.09.2026.
Ўқилди: 552 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик