Кириш Регистрация

Симеоне Дэвиддан нимани кутаётганини айтди

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ҳужумчи Жонатан Дэвид билан ишлаш бўйича дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Бизга у "Лилль"да қандай футболчи бўлган бўлса, худди шундай ҳолатда керак. Биз у билан гаплашдик. Унда жамоамизга ёрдам бера оладиган сифатлар бор.

Бизга унинг имкон қадар тезроқ мослашиши керак. Ҳозир бу жараён давом этяпти, чунки у яқиндагина келди. Биз унинг иштиёқли ва жуда кучли мотивацияга эга эканини кўряпмиз.

Умид қиламизки, майдонда у ўзи хоҳлаётган ва биз ундан кутаётган нарсани бера олади", — дея Симеоненинг сўзларини AS нашри келтирди.

Дэвид ёзги трансфер ойнасининг охирида "Ювентус"дан "Атлетико"га ўтди.

Канада терма жамоаси ҳужумчиси мадридликлар сафида ижара асосида ўйнайди. "Атлетико"да уни кейинчалик тўлиқ сотиб олиш имконияти ҳам бор.

Киритилди: 16:47, 04.09.2026.
Ўқилди: 686 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик