«Эвертон» бош мураббийи Дэвид Мойес трансфер ойнасининг сўнгги кунида «Монако» ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг жамоага ўтиши нега амалга ошмаганига изоҳ берди.
«Бунда ҳеч кимни айблаш керак эмас. Футболда бундай ҳолатлар тез-тез учраб туради. Тиббий кўрик вақтида футболчида муаммо аниқланди ва шу билан келишув барбод бўлди. Бунинг ортида бошқа ҳеч қандай сабаб йўқ», — деди Мойес.
«Кўпроқ трансферларни амалга ошира олмаганимиздан ва якунда барчаси биз учун омадсиз якунланганидан афсусдаман. Баъзида футболда кўнгилсизликларга кўникишга тўғри келади. Биз буни қабул қиламиз ва олдинга ҳаракатланишда давом этамиз», — қўшимча қилди мураббий.













