Кириш Регистрация

Аллегри: "Интер" — чемпионлик учун ҳақиқий фаворит"

Баҳо:
+ | -

"Наполи" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Комо"дан учралган мағлубиятни ортиқча драмалаштирмасликка чақирди.

Неаполликлар ўз майдонида "Комо"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва "Интер"га қарши ўйин олдидан айрим кадрлар муаммосига ҳам дуч келмоқда.

"Неаполда ҳамма нарса ё ҳаддан ташқари хурсандчилик, ёки тушкунлик билан қабул қилинишини тушунаман. Аммо ҳозир бор-йўғи учинчи тур. "Комо"дан мағлуб бўлганимиздан хафамиз, лекин олдинда ҳали жуда кўп ўйинлар бор. Қолаверса, биз ёмон ҳам ўйнамадик", — дея Аллегрининг сўзларини Football Italia келтирди.

"Интер" чемпионлик учун ҳақиқий фаворит. Биз эса янада эътиборли бўлишимиз керак, чунки "Комо"га қарши олдини олиш мумкин бўлган иккита гол ўтказиб юбордик", — деди мураббий.

"Интер" ва "Наполи" ўртасидаги учрашув 5 сентябрь куни А Серия 3-тури доирасида бўлиб ўтади.

Скотт Мактоминай жарроҳлик амалиётидан кейин бир неча ўйинни ўтказиб юборади. Джоване "Комо"га қарши баҳсда жароҳат олган. Шунингдек, Алессандро Бонджорно ва Лука Марьянуччи ҳам ҳозирча майдонга туша олмайди.

Киритилди: 22:17, 04.09.2026.
Ўқилди: 652 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик