«Комо» Италия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган сафар учрашувида «Женоа»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Меҳмонлар сафида Мартин Батурина, Нико Пас ва Ассан Диао гол урди. Диао эса дубль қайд этди. «Женоа»нинг ягона голига Милутин Осмаич муаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Комо» очколари сонини 7 тага етказиб, А Серия турнир жадвалида пешқадамга айланди.
«Женоа» эса кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Генуяликлар турнир жадвалида сўнгги ўринга тушиб қолди.













