Кириш Регистрация

Рамуш «Милан»даги юқори маоши ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Милан»нинг янги футболчиси Гонсалу Рамуш унинг трансфери ва маоши учун катта маблағ сарфланганини клуб томонидан билдирилган ишонч сифатида қабул қилишини айтди. Шу сабабли у бу мавзудаги саволларни унчалик хуш кўрмаслигини таъкидлади.

«Менга қанча пул тўлангани ҳақида эмас, клубнинг менга бўлган ишончи ҳақида ўйлайман. Менга юқори маош таклиф қилинганининг ўзи яхши белги — бу менга ишонишларини англатади.

Энди мен ўзимни исботлашим керак. Бу эса мен учун қўшимча мотивация бўлиб хизмат қилади», — деди Рамуш.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчининг аввалги клуби Франциянинг «ПСЖ» жамоаси эди. Парижликлар Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади.

Киритилди: 04:06, 05.09.2026.
Ўқилди: 1042 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик