Кириш Регистрация

Луис Энрике «Монако»дан учралган мағлубиятга изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Франция чемпионати доирасида «Монако»га қарши ўтказилган ва 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган уй учрашувидан сўнг фикр билдирди.

«Кўрганларимдан мамнунман. Бу мавсумнинг фақат бошланиши ва биз ҳали ўзимизнинг ҳақиқий даражамизга чиқмадик. Аммо жуда кўп ижобий жиҳатларни кўрдим.

Мен учун бир нарса аниқ — биз ғалабага лойиқ эдик. xG кўрсаткичига қаранг. Лекин футбол шундай ўйин — шунинг учун ҳам у ажойиб спорт тури.

Натижани қандай изоҳлайман? Футболни баъзан тушунтириб бўлмайди. Футболчиларнинг руҳиятини алоҳида таъкидламоқчиман. Бу жуда қизиқ чемпионат бўлади. Биз келажакка тайёрланишимиз керак», — деди Энрике Ligue 1+ эфирида.

Кейинги турда «ПСЖ» сафарда «Брест»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 04:23, 05.09.2026.
Ўқилди: 1052 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик