Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Филипе Луис: «ПСЖ» ҳозир дунёнинг энг кучли жамоаси»

Баҳо:
+ | -

«Монако» бош мураббийи Филипе Луис Франция чемпионатининг 3-турида «ПСЖ» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикр билдирди.

«Албатта, бу «Монако» учун мавсумнинг жуда яхши бошланиши. Лекин барибир хотиржамликни сақлаяпман, чунки ҳар бир ўйинга алоҳида ёндашишни истайман.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчиларимнинг бугунги ўйинидан жуда мамнунман. Айниқса, уларнинг кайфияти ва жасорати билан фахрланаман. Ахир биз ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли жамоасига қарши ўйнадик. Бу фақат футболчилар сифати эмас, тактик жиҳатдан ҳам шундай.

Мен футболчиларимдан жуда мамнунман, аммо мураббий сифатида ҳозирданоқ кейинги ўйин ҳақида ўйлашим керак. Узоқ келажакка қараб бўлмайди, чунки мураббийлик ишида ҳафтадан ҳафтага яшайсан. Натижалардан ташқари, менинг вазифам футболчиларимдан максимумни олиш ва уларни ҳар куни яхшироқ қилиш. Шунинг учун бугун хурсандман, чунки ғалаба қозонганингда барчаси бироз осонроқ бўлади.

Ўйин бошида жуда юқори прессинг қилишга ҳаракат қилдик. Аммо «ПСЖ» баъзан юқори техник маҳорат ва доимий ҳаракатланиш ҳисобига бу босимдан яхши чиқиб кетди. Улар бундай прессингдан қандай чиқишни билади. Шунинг учун тўпсиз ўйинда ўрта ёки паст блокда ҳам тўғри жойлашишни билиш керак.

Биринчи бўлим биз учун осон кечмади, гарчи тўп билан ёмон кўринмаган бўлсак ҳам. Шу боис танаффусда ҳаммаси ёмон эмаслигини, аммо қарорларни сифатлироқ қабул қилишимиз ва ҳужумларни якунлашда яхшироқ ҳаракат қилишимиз кераклигини айтдим.

Иккинчи бўлимда анча яхши ўйнадик. «ПСЖ»нинг жисмоний ҳолати энг яхши даражада эмаслиги ҳам сезилди ва шу туфайли тўп назоратини кўпроқ қўлга олдик. Кўпроқ вазиятлар яратдик ва улардан бири биринчи голга олиб келди. Шундан кейин ўйин тақдирини ўзгартиришга муваффақ бўлдик.

Сўнгра барчамиз биргаликда сабр қилишимиз ва натижани ҳимоя қилишимиз керак эди. Шунинг учун бу ердан ғалаба билан кетаётганимиздан жуда хурсандман», — деди Луис клуб расмий сайтига.

«Монако» дастлабки 3 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 9 очко билан Лига 1 турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. «ПСЖ» эса 2 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 07:53, 05.09.2026.
Ўқилди: 559 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик