«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Франция чемпионатининг 3-турида «Монако»дан учралган 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг фикр билдирди.
«Мен ҳам мухлисларимиз каби ҳис қиляпман. Биз жуда кучли «Монако»га қарши ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилдик, аммо баҳс бошида рақиб прессингимиздан жуда яхши чиқиб кетди.
Дастлабки дақиқалар биз учун қийин кечди, аммо умуман олганда, менимча, «ПСЖ» ғалабага яққол лойиқ эди. Ҳатто дуранг ҳам биз учун омадсиз натижа бўларди, аммо охир-оқибат мағлуб бўлдик. Буни тушунтириш қийин, лекин футбол шунақа. Буни қабул қилиш керак.
Афсуски, сўнгги уч йил ичида шунга ўхшаш ўйинлар ҳам бўлди. Футболчиларимдан мамнунман, аммо индивидуал ва жамоавий жиҳатдан ўсишимиз керак. Бу менга, яъни мураббийга ҳам тааллуқли, чунки ҳозир турнир жадвалида муаммоларимиз бор.
Биз жуда қизиқарли лойиҳанинг бир қисми ҳисобланамиз. Фаолиятимда илк бор бир жамоада мураббий сифатида тўртинчи мавсумимни бошлаяпман. Ҳозирги мотивациям бу ерга илк келган кунларимдагидан ҳам кучлироқ.
Мен учун президент ва клуб раҳбариятининг ишончи жуда муҳим. Ҳали ҳам жуда катта иштиёқ билан ишлаяпман, ўзимни бахтли ҳис қиляпман ва Парижда яна узоқ йиллар қолишга умид қиламан», — деди Энрике клуб матбуот хизматига.













