Кириш Регистрация

Исак «Ливерпуль»нинг 2011 йилдан бери энг тезкор дублини қайд этди

Баҳо:
+ | -

Александер Исакка Англия Премьер-лигаси 3-турида «Ипсвич»га қарши ўйинда дубль қайд этиш учун атиги 9 дақиқа керак бўлди. Швециялик ҳужумчининг икки голи «Ливерпуль»га 2:0 ҳисобидаги ғалабани таъминлади.

Шу билан бирга, Исак «Ливерпуль» сафида АПЛда 2011 йилдан бери энг тез дубль қайд этган футболчи бўлди.

Ўшанда аргентиналик Макси Родригес «Фулхэм»га қарши баҳснинг 7-дақиқасига қадар икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилган эди. «Ливерпуль» ўша учрашувда 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

Қизиқ томони, «қизиллар» чемпионатнинг кейинги турида ҳам айнан «Фулхэм»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 08:22, 05.09.2026.
Ўқилди: 739 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик