Кириш Регистрация

Моуриньо: «Эспи ўз вазифасини ажойиб бажаряпти»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужумчи Карлос Эспининг ўйинига баҳо берди.

21 ёшли футболчи жума куни Ла Лига доирасида «Бетис»га қарши ўтган учрашувнинг 82-дақиқасида, мадридликлар гол ўтказиб юборганидан сўнг захирадан майдонга тушди.

Орадан беш дақиқа ўтиб, Эспи қайчи услубида чиройли гол урди. Бироқ VAR аралашувидан сўнг ҳакам голни бекор қилди.

«Мен Эспидан жуда мамнунман. У ўз вазифасини яхши билади ва уни ажойиб тарзда бажаряпти. Карлос — камтар, меҳнаткаш футболчи. У доим тинглашга ва ўрганишга ҳаракат қилади.

У майдонга тушган ҳар сафар ўзини кўрсата олади», — деди Моуриньо.

«Реал» «Бетис»га қарши учрашувда ҳисобни тенглаштира олмади ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Карлос Эспи ўтган ёзда «Леванте»дан «Реал»га кўчиб ўтган эди.

Киритилди: 08:40, 05.09.2026.
Ўқилди: 860 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик