«Монако» бош мураббийи Филипе Луис ярим ҳимоячи Александр Головин клубни тарк этмаслигига умид билдирди. Аввалроқ футболчининг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
«ПСЖ»га қарши ғалаба билан якунланган учрашувда (2:1) россиялик футболчи голли узатма амалга оширди.
«У қолишини умид қиламан, чунки у фантастик ва ўзига хос футболчи. У каби кучли футболчини топиш қийин. У вазиятлар яратади, техникаси ажойиб, ҳамма нарсани қила олади. Бу жуда юқори даражадаги футболчи ва мен уни жамоада сақлаб қолишни хоҳлайман», — дея Луиснинг сўзларини Foot Mercato Ligue1+ эфирига таяниб келтирди.













