Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

"Манчестер Юнайтед"га нима бўлди?

Баҳо:
+ | -

“МЮ” тўғрисида анча олдинроқ бирор нарса ёзмоқчи бўлиб юргандим. Вақти соати мана бугун экан. Ушбуни ёзишимга якшанба кунги “Манчестер Сити” билан бўлган ўйин сабабчи бўлди.

Аввало гапни “МЮ”нинг ёзги трансфер ойнасида айтиш керак бўлса деярли иштирок этмаганидан бошласам. Сэр Алекс жамоани тарк этганидан кейин “МЮ”га келиши мумкин бўлганлар ҳам минг марта ўйлаб кейин ўтишлари аниқ бўлиб улгурганди. Яъни ўтган йилгига ўхшаб ван Перси даражасидаги юлдузларни жамоага келишидан келмаслиги ҳақиқат эди. Шунинг учун Фабрегас, Ўзиллар рад қилишди. Барсани заҳирасидаги Алькантарага ҳам асосийдан жой кафоланланган бир пайтда, Баварияни танлади. Қолган қизиқиш билдирганлари омма учун “мана биз ҳаракат қиляпмиз, улар рад қилишяпти” мисолида эди. Швайнштаргер, Де Росси, Ди Мария, юқоридаги айтиб ўтганим Фабрегас, Ўзил ва мен ҳозир эслолмаётганлар.

Эслолмаётганимни сабаби, ёзги трансфер ойнасининг деярли ҳар куни “МЮ” қайсидир ярим ҳимоячига қизиқиш билдирган. Ҳатто “Зенит”даги Даннигача келишди. Яхшиям трансфер ойнаси якунланиб қолди, бўлмаса Искандеровгача қизиқиш билдиришарди. Мен бу кинояли гапларимни бировни кулдириш учун ёзмаяпман, аксинча ўзимга алам қилаётганидан, наҳотки “МЮ”нинг даражаси шунчалик тушиб кетдимикин деган хаёлларда ёзяпман.

МЮнинг ўтган йилги охирги ўйинларидан маълум эдики, марказий ҳимоя ва ярим ҳимояга кучли, топ савиядаги ижрочилар сув ва ҳаводек зарур эди. Трансфер ойнаси вақтида на унисига, на бунисига тузукроқ ўйинчи олиб келинмади. Марказий ҳимоягаку умуман ўйинчи қидирилмади ҳам.

Трансфер ойнасидаги сусткашликлар “Сити” билан ўйинда бутун дунёга кўрсатилди. Ўша куни “Сити” жуда ҳам даҳшатли ўйин намойиш қилди. Ростини айтсам, ўйиннинг дастлабки 15 дақиқаси ортда қолган пайтда ҳатто дуранг ўйнашимизга ҳам кўзим етмаганди.

Ақл ўргатиш эмас, ўта, ўта ва ўта шахсий фикримча Мойес таркиб ва тактика танлашда адашди. Марказга эгилувчан, креатив Клеверлини туширмасдан, 2 та деярли бир хил типдаги оғирроқ Кэррик ва Феллайниларни туширди ва марказ қўш-қўллаб Туре бошлиқ “Сити” ярим ҳимоячиларига топширилди. Марказ ўйнамагандан кейин иккала қанот ҳам деярли ўйнамади, мен бу билан қанот ўйинчиларимизда айб йўқ демоқчимасман. “Сити” урган биринчи голда Валенсияни айби катта, чунки деярли ўзини зонасидан югуриб келиб, голли узатма берган Коларовни ёполмади. Иккинчи гол урилган вазиятда эса, Янг йўқ жойдан бурчак тўпи ишлаб берди ва ўша бурчак тўпи гол билан якунланди. Кези келганда айтиб қўяй, мен билган “МЮ”ни савиясига ҳозирги Валенсия, Янг, Смоллинглар жавоб бермаслиги керак.

Мойес ўйиндан кейин ўйин қовушмаганини, ўйини чиқаётганда анча кеч бўлганини айтибди. Тўғри, айбини тан олиш мардни иши. Лекин 70-дақиқадан кейин “Сити” ўзи бериб қўйдику ташаббусни “МЮ”га. Мен билган “МЮ2 бир ўйинда 3 ва 4 хил тактик схемада ўйнарди, кечаги ўйинда эса бошидан охиригача бир хил тактикада ўйналди. Ундан кейин ютқазаётган жамоа, гол уриши керак бўлган жамоа ўйинда атиги биттагина ўзгариш қиладими? Нега Нани туширилмади, нега Чичарито ўйнамаяпти? Кагава қани? Мени мана шу саволлар қийнаяпти.

Бу мавсум анча оғир келиши 8 майдан кейиноқ аниқ бўлиб улгурганди. Зеро шуни буюк сэр Алекс ўз фаолиятини тугатаётганлиги эълон қилганди. Устига-устак тақвим ҳам Мойес учун ноқулай келди. Дастлабки 5 турда “Ливерпуль”, “Челси”, “Ман.Сити”лар билан ўйнаш анча-мунча жамоаларга оғир келиши аниқ. Мен мана шу 5 турда 10 очко олишимизга умид қилгандим, битта мағлубият ортиқча бўлди. Мавсум эндигина бошланди, ҳали кўтарилиш ва қоқилишлар етарлича бўладиган АПЛ бу.

 Мен истардимки якшанба кунги “тарсаки”дан Мойес ва К ўзларига етарли хулосаларни чиқариб олишади ва кейинги баҳсларга тайёр бўлишади деган умиддаман. “Сити” мухлисларини эса қўлга киритилган ғалаба билан табриклаб қоламан. Шу билан бирга 2-даврадаги “Олд Траффорд”да бўладиган ўйинда “расчёт” қилишимизни ҳам эслатиб қўяман.

Фарруҳбек Марупов

Манба: std.uz
Киритилди: 13:24, 25.09.2013.
Ўқилди: 5097 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.