Кириш Регистрация

Компани Кейн ва Олисени нега захирада қолдирганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» Бундеслиганинг 2-турида сафарда «Шальке 04» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувдан кейин мюнхенликлар бош мураббийи Венсан Компани Харри Кейн ва Майкл Олисе нега асосий таркибга киритилмаганини тушунтирди.

«Бу шунчаки оддий қарор эди. Улар таътилдан жуда-жуда кеч қайтишди. «Оснабрюк»ка қарши ўйин ҳам улардан кўп куч олди. Биз уларнинг ўша кубок баҳсида майдонга тушишини истагандик.

Шундан кейин бугунги ўйин учун қарор қабул қилишимга тўғри келди. Улар ҳали тўлиқ юкламани кўтара оладиган оптимал ҳолатга келмаган», — дея Компанининг сўзларини Bayern & Germany келтирмоқда.

Қайд этиш жоиз, Кейн ва Олисе учрашув давомида захирадан майдонга тушди.

Киритилди: 04:54, 06.09.2026.
Ўқилди: 584 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик