Кириш Регистрация

«Астон Вилла» 55 йиллик антирекордни такрорлади

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» шанба куни мухлисларини хурсанд қила олмади. АПЛ доирасида «Халл Сити»га қарши сафар учрашуви 0:0 ҳисобида якунланди.

Айни пайтда «Вилла» турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида 1 очко бор, тўплар нисбати эса 0:5.

Қизиғи, ўтган мавсумда ҳам «Астон Вилла» АПЛнинг дастлабки уч турида бирорта ҳам гол ура олмаган эди.

Opta маълумотига кўра, Англия юқори дивизиони тарихида бунга қадар фақат бир жамоа икки мавсум кетма-кет чемпионатнинг дастлабки уч турини голсиз ўтказган. Бу натижани «Ипсвич» 1969/70 ва 1970/71 йилги мавсумларда қайд этган.

Шу тариқа, «Астон Вилла» 55 йил аввалги антирекордни такрорлади.

Қайд этиш жоиз, ўтган мавсумдаги голсиз старт «Астон Вилла»га якунда 4-ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишга халақит бермаган эди.

Киритилди: 04:59, 06.09.2026.
Ўқилди: 781 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик