«Челси» ҳужумчиси Жоау Педро Лондоннинг яна бир йирик клуби — «Арсенал» қизиқиш доирасида бўлган.
BBC журналисти Сами Мокбель маълумотига кўра, «канонирлар» бразилиялик футболчини аввал асосий трансфер мақсади ҳисобланган Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альваресга альтернатива сифатида кўриб чиққан.
Бироқ «Арсенал» раҳбарияти Жоау Педро Микель Артета қўллайдиган тактик схемага тўлиқ мослаша олишига ишонч ҳосил қилмаган.
Август ойида Жоау Педро «Челси» билан 2034 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолади.
Transfermarkt портали экспертлари 24 ёшли футболчининг трансфер қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.













