Кириш Регистрация

Спаллетти: «Ювентус» яна аввалги даражасига қайтиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти А Серияда «Милан»га қарши учрашув арафасида жамоасининг ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Шундай бир давр бўлдики, жамоамиз ажойиб ва чиройли футбол намойиш этди. Бу ўйинни томоша қилиш жуда ёқимли эди.

Кейин эса бироз йўлимиздан адашдик, чунки биз кўрмоқчи бўлган футбол учун тўғри пойдевор ярата олмадик.

Энди таркибимизга янги футболчилар қўшилгач, яна ўша даражага қайтиб, уни барқарор равишда сақлаб тура оламиз, деб ўйлаяпмиз. Бу фикрларимиз қанчалик тўғри эканини вақт кўрсатади.

Менга жамоамиз ёқади — у ҳақиқатан ҳам яхши. Аммо чемпионатда бошқа кучли жамоалар ҳам бор», — деди Спаллетти DAZN нашрига берган интервьюсида.

«Ювентус» Италия чемпионатининг дастлабки икки турида 6 очко жамғарган.

Киритилди: 08:08, 06.09.2026.
Ўқилди: 568 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик