Кириш Регистрация
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон 2-2 Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне 3-2 Венеция
06/09 18:00 Парма 1-1 Монца
06/09 19:15 Валенсия 0-5 Барселона
06/09 20:30 Арсенал 2-1 Челси
06/09 21:00 Болонья 2-2 Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага 0-0 Леванте
06/09 21:30 Алавес 5-2 Осасуна
06/09 23:45 Ювентус 1-1 Милан
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад

Родри ва Педри «Барселона» марказида кучли жуфтликка айланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ёзда жамоага қўшилган Родрини таркибга мослаштиришда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда. Ярим ҳимоячи мавсумнинг дастлабки учта ўйинида ҳали асосий таркибда майдонга тушмади.

Испания терма жамоасидаги шериклари Педри ва Ламин Ямал асосий таркибда мунтазам ўйнаётган бир пайтда, Ҳанси Флик Родрининг янги муҳитга мослашув жараёнини босқичма-босқич олиб бормоқда.

30 ёшли футболчи ҳозиргача икки марта захирадан майдонга тушиб, жами 53 дақиқа ўйнади. Бироқ у бугун «Барселона»нинг Ла Лига 4-турида «Валенсия» меҳмони бўладиган баҳсида илк бор асосий таркибда майдонга тушиши мумкин.

El País маълумотига кўра, Флик Родрининг дастлабки таассуротларидан жуда мамнун бўлса-да, уни таркибга тезкор равишда қўшишга шошилмаяпти.

Родри қисқа вақт ичида мураббийлар штаби ва «Барселона» мухлисларида яхши таассурот қолдирди. Кам ўйин вақти олганига қарамай, уй учрашувларида мухлислар унинг исмини куйламоқда.

Хабарларга кўра, Флик машғулотлардан кейин Родри билан алоҳида ишлаб, Тито Виланова майдонида тактик жиҳатларни муҳокама қилмоқда. Суҳбатларда «Барселона»нинг прессинг тизими ва ярим ҳимоячиларнинг узоқ масофадан кўпроқ зарба бериш зарурати ҳақида ҳам гаплашилган.

Родри клубга келганида Флик унга бўлган ишончини очиқ билдирган эди.

«У биз билан ўйнаётганидан барчамиз жуда хурсандмиз. Родри “Барса” учун, бизнинг фалсафамиз ва футбол ўйнаш услубимиз учун идеал футболчи», — деган Флик.

Мураббийнинг ҳозирги ёндашуви «Барселона» Родрини дарҳол асосий футболчига айлантириш ўрнига, уни жамоага босқичма-босқич мослаштиришни мақсад қилганини кўрсатмоқда.

Родрининг мослашув жараёнидаги яна бир қизиқ жиҳат — унинг Педри билан шаклланаётган муносабати.

El País'нинг ёзишича, Испания терма жамоасида ўйнаган даврда улар ўртасида дастлаб маълум эҳтиёткорлик бўлган. Родрининг майдон марказидаги рақобатни кучайтириши Педрининг асосий таркибдаги ўрнига таъсир қилиши мумкин эди.

Вазиятдан хабардор манбаларга кўра, жаҳон чемпионати пайтида Педри Родри билан ярим ҳимояда вазифаларни бўлишишдан унчалик мамнун бўлмаган, чунки бу унинг асосий таркибдаги ўрнига хавф туғдириши мумкин эди.

Флик эса аксинча, икки ярим ҳимоячининг биргаликда ўйнашини жуда кучли комбинация деб ҳисобламоқда.

«Уларни “Барселона”да бирга ўйнаётганини кўришни интиқлик билан кутяпман. Улар жуда юқори даражада ўйнайди», — деди Флик.

Киритилди: 17:05, 06.09.2026.
Ўқилди: 796 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик