Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Аморим: «Биз ғалабага лойиқ эмасдик, «Ювентус» ҳам мағлубиятга лойиқ эмасди»

Баҳо:
+ | -

«Милан» бош мураббийи Рубен Аморим Италия чемпионатининг 3-турида «Ювентус»га қарши сафарда ўтган ва 1:1 ҳисобида якунланган учрашув ҳақида фикр билдирди.

«Ростини айтсам, биз ғалабага лойиқ эмасдик. Тўғрироғи, «Ювентус» мағлубиятга лойиқ эмасди. Биз ўз футболимизни ўйнашга ҳаракат қилдик, аммо тўп билан ҳаракат қилишда кўп нарса ўхшамади.

Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилган пайтларимиз бўлди. Кейин эса тўпни тез-тез йўқота бошладик ва унчалик яхши ўйнамадик. Лекин яна бир бор айтаман, биз атиги икки ойдан бери бирга ишлаяпмиз. Биз ўйинимизни кучайтиришимиз керак, аммо бунинг учун вақт зарур. Бу биз учун оғир ўйин бўлди.

Жамоамизда индивидуал маҳорат бор. Аммо футболда энг муҳими оддий нарсалар — тўпни қандай қабул қилишимиз, қандай узатишимиз, яъни футболнинг асосий жиҳатлари. Бугун шу нарсалар бизда ўхшамади.

Менда шундай таассурот борки, жамоамиз тўпга эгалик қилмаган пайтда қийналяпти. «Ювентус» майдонга кўп ҳужумчиларни туширганида биз яхши ҳимояландик. Аммо тўпни йўқотиб, улар тезкор ҳужумга ўтган вазиятларда кўпроқ муаммога дуч келдик.

Биз ўйин услубимизни ўзгартирмоқчи эмасмиз. Чунки айрим учрашувларда ҳаммаси ўхшайди, бошқаларида эса йўқ. Энг муҳими, биз ғалаба учун курашяпмиз. Бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, аммо яна такрорлайман, «Ювентус» ҳам мағлубиятга лойиқ эмасди», — дея Аморимнинг сўзларини DAZN келтирди.

«Милан» 3 та ўйиндан кейин 7 очко жамғарган ва Италия чемпионати турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. 4-турда миланликлар 13 сентябрь куни сафарда «Лацио»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 05:15, 07.09.2026.
Ўқилди: 510 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик