Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Барселона»да яна бир юлдуз порламоқда: Эспарт Ямал ва Кубарсига қиёсланди

Баҳо:
+ | -

19 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Хави Эспарт жорий мавсум стартида «Барселона»нинг асосий таркибидан мустаҳкам ўрин олди.

Ёш испаниялик футболчи Ла Лиганинг жорий мавсумида каталонияликлар ўтказган барча 4 та учрашувда бошидан охиригача майдонда ҳаракат қилди. Иқтидорли латераль 2 та голли узатмани амалга оширди ва жамоасининг умумий 17:2 ҳисобида 4 та ғалаба қозонишига ҳисса қўшди.

«Эспарт деярли Ламин Ямал ва Пау Кубарси каби иқтидорли. Биз яна бир бриллиант топдик!» — дея журналист Хави Жоржеттининг сўзларини Barca Universal келтирди.

Якшанба куни Ханс-Дитер Флик жамоаси сафарда «Валенсия»ни 5:0 ҳисобида йирик тарзда мағлуб этди.

9 сентябрь, чоршанба куни «Барселона» Чемпионлар лигасидаги иштирокини ўз майдонида Нидерландиянинг «Фейеноорд» клубига қарши учрашув билан бошлайди.

Киритилди: 05:23, 07.09.2026.
Ўқилди: 1542 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик