Кириш Регистрация

Флик Фермин ва Ольмо ўртасидаги рақобат ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Фермин Лопес ва Дани Ольмо ўртасида танлов қилиш қанчалик қийин экани ҳақида фикр билдирди.

Якшанба куни Ла Лиганинг «Валенсия»га қарши ва 5:0 ҳисобида якунланган учрашувида Фермин асосий таркибда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатма қайд этди. Уни 75-дақиқада алмаштирган Дани Ольмо ҳам икки марта шерикларига голли пас берди.

«Бизда асосий таркибда ўйнашга қодир футболчилар жуда кўп. Менинг вазифам — ўйин вақтини тўғри тақсимлаш ва барчанинг мамнун бўлишини таъминлаш.

Ольмонинг ўйини менга жуда ёқади ва у кўпроқ майдонга тушишни хоҳлаётганини биламан. Мен жамоа манфаати учун энг тўғри қарорларни қабул қилишга ҳаракат қиламан», — дея Фликнинг сўзларини Barca Universal келтирди.

«Барселона» 4 турдан сўнг 12 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 05:51, 07.09.2026.
Ўқилди: 1091 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик