Кириш Регистрация

Рис Жеймс «Челси»нинг АПЛ 3-турида «Арсенал»дан учраган мағлубиятига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«Челси» сардори Рис Жеймс АПЛнинг 3-турида сафарда «Арсенал»дан учралган мағлубият (1:2) ҳақида тўхталиб ўтди.

«Ушбу ўйинда ижобий жиҳатлар жуда кўп бўлди. Биз ўйинни жуда яхши бошладик, ҳисобда ортда қолаётганимизда эса ирода кўрсатиб, ўйинга қайтишга ҳаракат қилдик. Аммо якунда бизга шунчаки вақт етмай қолди.

Бу даражадаги футбол — алоҳида эпизодлар ўйинидир. Битта ёки иккита вазият ҳисобни ўзгартириб юбориши мумкин. Бугун оғир ўйин бўлди, энди уни таҳлил қилиб, тўғри хулосалар чиқаришимиз керак».

Майдон марказидаги кураш ҳақида

«Бу Премьер-лига — дунёнинг энг кучли чемпионати. Майдон марказида ёки бошқа ҳар қандай позицияда исталган рақибга қарши ўйнаш ҳамиша жиддий синовга айланади».

Хаби Алонсо талабларига мослашиш ҳақида

«Биз имкон қадар тезроқ мослашишга ҳаракат қиляпмиз. Биз ҳали ҳам уни яқиндан танимоқдамиз ва айнан қандай ўйнашимизни хоҳлаётганини тушуниб етяпмиз. Бунинг учун вақт талаб этилади, лекин биз бутун эътиборимизни ўз мақсадларимизга ва мураббий талабларини бажаришга қаратганмиз».

«Челси» «Арсенал» билан кураша олиши ҳақида

«Мавсум охирида қаерда бўлишимизни кўрамиз. Биз нима қилишимиз кераклигини биламиз ва бошқа жамоаларнинг эътиборимизни бўлишига йўл қўймасдан, бор эътиборни ўзимизга қаратишимиз лозим», — деди Джеймс Sky Sports эфирида.

Киритилди: 07:25, 07.09.2026.
Ўқилди: 768 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик