Кириш Регистрация

«Бавария»да Кейннинг келажаги борасида гапиришди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош директори Ян-Кристиан Дрезен ҳужумчи Харри Кейн билан шартномани узайтириш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. У форвард Мюнхен клубида қолишни хоҳлаётганини маълум қилди.

«Муносабатларимиз жуда самимий ва эркин. Иккала томон ҳам шартномани узайтиришни истаётгани аниқ. Битимнинг амал қилиш муддати — бу ерда гапириб ўтирмайдиган кичик тафсилотлардан бири», — деди Дрезен SPORT1 нашрига берган интервьюсида.

Ўтган мавсумда Харри Кейн «Бавария» сафида 51 та ўйинда майдонга тушиб, 61 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 07:48, 07.09.2026.
Ўқилди: 809 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик