Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Родри Эрикнинг бурнини синдирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсия Испания чемпионатида «Валенсия»га қарши ўтган ва 5:0 ҳисобида якунланган учрашувда бурнини синдириб олди. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

Ҳодиса 25-дақиқада содир бўлди. Жарима майдонидаги кураш пайтида «Барселона»нинг янги футболчиси Родри беихтиёр Гарсиянинг юзига пешонаси билан зарба бериб юборди. Ўша вазиятда 25 ёшли ҳимоячи жамоадошининг орқасида турган эди.

Тўқнашувдан кейин Гарсиянинг бурнидан қон кетди ва у ўйинни давом эттира олмади. Мураббийлар штаби дарҳол алмаштириш амалга оширди ва унинг ўрнига Жюль Кунде майдонга тушди.

Тиббий текширувлар Гарсиянинг бурни синганини тасдиқлади. Ҳозирда клуб шифокорлари футболчига жарроҳлик амалиёти зарур ёки йўқлигини баҳоламоқда.

Бу Гарсиянинг биринчи бундай жароҳати эмас. У 2025 йил ноябрь ойида Чемпионлар лигасида «Брюгге»га қарши ўйинда ҳам бурнини синдириб олган эди. Ўшанда жарроҳлик амалиёти талаб қилинмаган.

2026/27 йилги мавсумда Эрик Гарсия «Барселона» сафида 3 та ўйин ўтказди ва гол ёки голли узатма қайд этмади.

Киритилди: 08:12, 07.09.2026.
Ўқилди: 827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик