Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Ковач: «Испания жамоасининг Чемпионлар лигасига чиқиши кўп нарсани англатади»

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббийи Нико Ковач Чемпионлар лигасида «Вильярреал»га қарши ўйин олдидан матбуот вакиллари билан мулоқот қилди. Умумий босқичнинг 1-туридан ўрин олган учрашув 8 сентябрь куни бўлиб ўтади.

«Вильярреал» кетма-кет иккинчи мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этмоқда. Испания жамоасининг чемпионатда Чемпионлар лигаси йўлланмасини берадиган ўринни эгаллаши ҳақиқатан ҳам кўп нарсани англатади», — дея Ковачнинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтирди.

Шунингдек, мутахассис жамоа сардори Вальдемар Антон ҳақида ҳам фикр билдирди.

«У шахсий намунаси билан бошқаларни эргаштирадиган ва ҳеч қачон таслим бўлмайдиган етакчи. Айниқса, ёш футболчилар учун айнан шундай фазилатлар жуда муҳим.

Ўтган мавсумда ҳам у сардорлик боғичисиз туриб, руҳан жамоа сардори эди. Чунки унинг майдондаги иштироки қолган футболчиларни ҳам ўз ортидан эргаштиради», — деди Ковач.

«Боруссия» — «Вильярреал» учрашувини Симоне Соцца бошчилигидаги италиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради.

Киритилди: 18:08, 07.09.2026.
Ўқилди: 551 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик