Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Барселона»нинг январь ойидаги трансфер бюджети маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг қишки трансфер ойнасида таркибни кучайтириш учун қанча маблағ сарфлаши мумкинлиги маълум бўлди.

Diario Sport хабарига кўра, молиявий фейр-плей қоидалари Каталония клубига январь ойида тахминан 60 миллион евро ишлатиш имконини беради. Бироқ «Барселона» бу маблағни янги футболчилар харидига сарфлашга шошилмаяпти.

Ла Лиганинг махсус қоидасига мувофиқ, клуб ушбу пулни маошлар жамғармасини оширишга йўналтириши ҳам мумкин. «Барселона» сўнгги бир неча йилдан буён футболчиларни рўйхатдан ўтказиш ва маошлар лимити билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.

Шу билан бирга, бош мураббий Ханс-Дитер Флик ёзда янги марказий ҳимоячи харид қилишни истагани, аммо клуб бу вазифани амалга ошира олмагани таъкидланмоқда. Спорт директори Деку январь ойида ушбу масалага яна қайтиши мумкин.

«Барселона» Ла Лиганинг дастлабки тўртта турида 12 очко тўплаб, мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 12:15, 08.09.2026.
Ўқилди: 1789 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик